Янги қурилаётган турар жойларни аҳолига бириктирилиш тартиби ва имтиёзлар ҳақида экспертлар нима дейди?

1

Бугун Миллий матбуот марказида “Ипотека-банк”АТИБ томонидан давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 23 октябрида қабул қилинган “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон ва кўп қаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора –тадбирлар” ПҚ- 3350 сонли Қарори  ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда таклиф этилганлардан Ипатека банк ходимлари Шуҳрат Тошпўлатов, Бобур Нурмуҳаммедов ва Фарҳод  Қурбоновлар сўзга чиқиб арзон уй-жойларнинг қурилишини молиялаштириши, банк томонидан Ипатека кредитларини ажратилиш тартиби ва бу борада алоҳида яратилаётган  қулайликлар ҳақида гапириб ўтдилар.

Жумладан, Тошкент шаҳри ва республикамизнинг бошқа ҳудудларида 191 та кўп қаватли уйлар қурилиб, 7919 та оилага тарқатилиши кўзда тутилган. Тайёр бўлган уйларга  эгалари ўзларининг жиҳозларини аста секин олиб келяпти. Йил охиригача  турар жой уйларининг ҳаммасини эгаларига юз фоиз топширилиши мақсад қилиб қўйилган. Ҳозирда Ангерендаги  4та уй топширилган бўлиб, ҳудудларда уйларни ўз эгаларига топшириш муддати  олдиндан белгилаб олинган график  асосида амалга ширилади.

“Президентимизнинг жорий йил 23 октябрь ПҚ-3350 сонли Қарорлари билан, 2018 йилда уй- жойлар ҳажми қарийб  икки бараварга оширилди. Яъни 2017 йилда 191 та турар жой уйлар 7919 та хонадонлар барпо этилаётган бўлса, 2018 йилда 335 та кўп қаватли уйлар ва 13917та квартиралар қуриш режалаштирилган.  Уй- жойлар ҳажми кўпайиши билан бирга бошланғич бадалларини ҳам аҳоли томонидан жамлашда ҳам бир қанча қулайликлар яратилган. Ушбу қулайликлар шундан иборатки, уй-жойнинг қаватига қараб, яъни биринчи қаватдан  еттинчи қаватгача бадаллар диференциал тартибда ўрнатилган. Бадал миқдори ўн фоиздан қирқ фоизгача бўлиб,  бунда бадаллар миқдори пастки қаватлар учун 30-35, 40 фоизгача қўйилган. Юқори қаватлар  эса 10-15 фоизгача бадаллари камайтирилган.  Бу имтиёзлардан мақсад бошланғич бадалларни жамлашда қийинчиликка  дуч келаётган инсонлар учун ҳам имконият яратишдир” деб маълумот беради “Ипатека банк” Ипатека ва истеъмол кридитлари бошқармаси бошлиғи  Бобур Нурмуҳаммедов. Аҳоли томонидан тўлов муддати эса 20 йилга белгиланиб, дастлабки  3 йили имтиёзли  бўлиши тўғрисида ҳам  гапириб ўтилди.

Шунингдек, уй-жойларни қуришда ишлатиладиган материаллар хусусида ҳам алоҳида тўхталинди. Анжуман ташкилотчиларидан бирининг  берган ахборотига кўра: “Янги қурилаётган уйлар учун хомашё материалларининг  тўқсон беш фоизи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.  Ўзимизда йўқ маҳсулотлар бу ёғоч материаллари, том ёпгич ҳамда лифтни четдан валютага сотиб оляпмиз. Маҳсулотларнинг сифати, албатта, назоратдан ўтқазилади. Қолаверса, ҳозирги кунда ўндан ортиқ ташкилот бир хил материал ишлаб чиқармоқда.  Улардан қайсисини сифати яхши,баҳоси арзон бўлса танлаб олиняпти”.

Анжуман доирасида журналистлар ҳам озъларини қизиқтирган саволлари билангина чекланмадилар. Ўз ўрнида таклифлар ҳам билдирилди. Жумладан,  ОАВ ходимлари  Ишчи кучи масаласида етишмовчиликлар кузатилаётган бўлса,  ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларида бўш юрган коллеж битирувчиларини қурилиш ишларига жалб этиш таклифи билан чиқди. Ушбу таклиф анжуманда сўзга чиққан экспертлар томонидан маъқул кўрилди. Бу масалада коллежлар билан келишиб, малакали ишчи инжнерлар етказиб бериш ҳамда улар билан ишлаш режалаштирилаётгани ҳақида тадбир ташкилотчилари томонидан маълумот берилди.

Матбуот анжуманида шу ва бошқа масалалар  юзасидан етарлича ахборот берилди ҳамда янги таклифлар айтилди.

Дурдона ҒАЙБУЛЛАЕВА

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here