Зарафшон дарёси устидаги янги кўприк ишга тушди

1

«Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлидаги – Зарафшон дарёси устидан ўтган янги кўприк фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси хабар бермоқда.

М-39 «Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1079-километрида жойлашган, «Зарафшон» дарёсидан ўтган эски кўприк 1963 йилда қурилган бўлиб, икки полосали ҳамда 6,8 метрли қатнов қисмидан иборат, автомобиль қатновини таъминлаб бериш имконига эга эмас – унинг ҳар бири 22,16 метрдан иборат 30 дона оралиқ қурилмалари (яъни балкалари) шикастланган ҳолатда эди.

Мазкур кўприкни қайта қуриш ишлари 2017 йил январда бошланган ҳамда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги «Самарқандкўприк» корхонасига топширилган бўлиб, лойиҳа ишлари «Йўл-лойиҳа бюроси» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Бугунги кунда мазкур қурилиш объектида аввалги – узунлиги 134 метр, кенглиги 6,5 метрли кўприк ўрнига – 160 метр узунликдаги ва қатнов қисми 10 метрдан иборат бўлган янги кўприк қуриб битказилди. Янги кўприкда ҳар бирининг узунлиги 22,16 метрдан иборат 36 та балка ўрнатилиб, унинг қирғоқ билан туташган кириш ва чиқиш қисмларида узунлиги 12 метр бўлган монолит плиталар барпо этилди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here