Актёрларнинг руҳиятини синдиришига оз қолган машҳур роллар (фото)

1

AdMe актёрлар орасидан маълум бир ролга ўта берилиб кетган ўз ишининг ишқибозларини қидириб топди. Ушбу роллар улар учун руҳий муаммоларни келтириб чиқаришгача борган.

Жонни Депп, «Лас-Вегасдаги қўрқув ва нафрат»

Актёр ўзи ўйнаган образнинг носоғлом ҳаёт тарзига шўнғиб кетган.

Вера Фармига, «Қасам»

Даҳшатли фильмни суратга олиш чоғида актриса, ўз сўзларига кўра, «нариги дунё»дан хабарлар олган.

Боб Хоскинс, «Қуён Рожерни ким оёғидан чалди?»

Саккиз ойлик суратга олиш ишларидан сўнг, мультфильм образлари актёрни «таъқиб қила бошлаган».

Хит Леджер, «Қора рицар»

Актёр қаҳрамоннинг дунёсига шунчалик чуқур кириб кетганки, охир-оқибат, тинчлантирувчи ва ухлатувчи, кейинроқ оғриқ қолдирувчи дорилар ичишига тўғри келган. Ўлимидан кейин эса ушбу роли учун «Оскар» билан тақдирланди.

Эдриан Броуди, «Пианиночи»

Ролига киришиш учун актёр мол-мулкидан воз кечган, яқинлари билан алоқаларини узган, ҳатто, овқат емай қўйган.

Энн Хэтэуэй, «Хўрланганлар»

Актриса ушбу роли учун узун сочларини олдириб ташлаган, 15—20 кунда 10 килограммга озган, буларнинг барчаси унинг руҳий саломатлигига ҳам таъсир қилган.

Манба:Daryo.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here