БАА фуқароларини зудлик билан Ливанни тарк этишга чақирди

0

Бирлашган Араб амирликлари ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини «зудлик билан» Ливанни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Вазирлик фуқароларни мазкур давлатдаги вазият сабабли Ливанга боришдан тийилишга чақирди.

Саудия Арабистони, Кувайт ва Баҳрайн расмийлари ҳам ўз фуқароларига шундай чақириқ билан мурожаат этди. Бу ҳақида Daryo.uz маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ливан бош вазири Саид Ҳаририй суиқасд таҳдиди сабабли истеъфо берганди. У Эрон ва шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» гуруҳини мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришда айблади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here