Бускетс: “Реал”ни қанча ортда қолдирсак, шунча яхши.

0

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг сўзларига кўра ҳали уларни чемпион дейишга эрта.

“Тўғри, биз ҳозир чиройли ўйин кўрсата олмаяпмиз, бироқ, биз яхши суръатларда ҳаракатланяпмиз. “Барселона”га ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш осон бўлмаяпти, бу эса қувонарли ҳолат эмас.

“Реал”ни қанча ортда қолдирсак, шунча яхши. Аммо, бизни ҳозирданоқ чемпион дейишларига ҳали эрта. Бунинг учун биз ҳар бир ўйинда ғолиб чиқишимиз керак”, – дейди Бускетс Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда Ла Лиганинг 11та туридан сўнг 31 очко билан етакчилик қилмоқда. “Реал” ҳисобида эса 23 очко мавжуд.

 

manba: sports.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here