Диққат, россиялик сатирик Михаил Задорнов 69 ёшида вафот этди!!!

0

 

Задорнов нафақат рус, балки дунё ҳажвчилигида ўзига хос мактаб яратган. У сайёрамизнинг энг тили ўткир, мумтоз ҳажвчилари қаторида эди. Михаил Задорнов яратган ҳажвий асарлар, сатиралар, унинг иштирокидаги сатирик концертлар ҳануз мухлислар томонидан қайноқ қарши олинади.

Афсуски, иссиқ жон экан, Задорнов бир неча йил олдин мия саратони хасталигига учради. 2016 йилги концерти пайтида хасталик хуруж қилиб саҳнадан касалхонага олиб кетилганди. Сўнгги пайтларда у Германиядаги клиникалардан бирида муолажалар олди. Бироқ ўзининг аҳволи ҳақида мухлисларга гапиришни истамади.

Менинг ўзим ҳам Михаил Задорновнинг кўплаб ҳажвияларини ўзбек тилига ўгириб мухлислар эътиборига ҳавола этганман. Шу мактабда дарс олиб, ҳажвчиликнинг ўзим билмаган кўп сирларидан огоҳ бўлганман. Мен Оллоҳдан севимли ёзувчимизни ўз раҳматига олишини, жойини жаннатдан ато этишини, қоронғи қабрини нурга тўлдиришини ёлвориб сўраб қоламан!..

Михаил Задорнов 1948 йили Латвияда таваллуд топган. Сатирик концертлар, бир-биридан ўткир, қизиқарли ҳажвий асарлари билан миллионлаб мухлислар орттирди. Сўнгги йилларда Задорнов Россиянинг РЕНТВ телеканали орқали кичик концертлар ташкил этиб барчани хурсанд этиб келган.

Лента. ру

Олимжон ҲАЙИТ

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here