Гулсанам Мамазоитова 17 та болага суннат тўйи қилиб берди (Видео)

2

Бизнинг халқимиздек саховатпеша, болажон эл дунёнинг ҳамма ерида ҳам топилавермайди. Ўзбек халқининг энг муродбахш кунларидан бири ҳам бу фарзандларининг тўйлари десак адашмаймиз.

Ана шундай яна битта яхши куннинг сабабчиси бўлган эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Гулсанам Мамазоитова 7 ноябрь куни 17 та болага суннат тўйи қилиб берди. Тўйда кўплаб санъаткорлар: Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, Мавлуда Асалхўжаева, Муножот Йўлчиева, Оғабек Собиров, Ҳосила Раҳимова, ҳамда ёш санъаткорларимиз ижросидаги бир-биридан ажойиб куй-қўшиқлар кечанинг кўтаринки руҳда бўлишини таъминлади. Айниқса, Шерали Жўраев ва Озодбек Назарбековларнинг битта қўшиқни биргаликда жонли ижрода куйлаганликлари кўпчиликка ёқди. Ҳаммадан ҳам тўй болаларнинг хурсандчилиги ортиқ бўлди. Бу кун улар учун бир умрга эсда қоларли кунга айланди.

Тўй видеосини “You Tube” да жойлаштирган ҳамюртларимиздан бири: «Гулсанам бу савобли ишни овоза қилишга қарши эдилар, аммо бундай савобли ишни мухлислар билиши лозим деб ўйладим. Зора бу иш бошқаларга ҳам ўрнак бўлса» деб изоҳ қолдирган.

Дурдона ҒАЙБУЛЛАЕВА

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

2 ФИКРЛАР

  1. Гулсанам роса савобга қолипти. Гап йўқ. Мана санъаткорларнинг асл санъаткорлари бор эканку. Мана шундай қилиб халқни дуосини олиш керак. Бошқалари эса йиғилишиб пахта теряпмиз деб ҳаммани алдаб расмга тушиб ўзини кўрсатиб юрипти.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here