Ҳордиқ ошхонасида япон таоми

0

Япон таоми Гёзе 

Керакли масаллAиқлар (хамир учун) : 300-400 г ун, 1, 5 стакан сув, 1 дона тухум ва  туз.

Қиймасига: 500 г қийма, 1 боғ жусе, таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар.

Тайёрланиши:  оддий хамир қориб, тиндиришга қўйинг.  Сўнг қиймага тўғралган жусе, туз ва зираворлар солиб аралаштиринг.  Хамирни ёйиб,A  стакан ёрдамида кесинг ва қиймадан 1 ош қошиқдан олиб, ичига солиб,  тугинг.

Кейин товага оз миқдорда ёғ солиб, унга тайёр гёзаларни расмда кўрсатилгандек териб чиқинг.

Ўрта оловда турган гёзалар устига ярим стакан сувни бир текисда қуйиб, устини ёпинг.  Гёзанинг суви тугагунга қадар оловдан олманг. Фақат гёзани ағдариб, орқа томонини ҳам пишириб олишни унутманг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here