iPhone X камераси профессионал фотоаппарат билан таққосланди. Натижани ўзингиз кўришингиз мумкин

0

iPhone X камераси видео олиш учун мўлжалланган «Panasonic GH5» фотокамераси билан таққосланди. Смартфон бу “беллашувда” баъзи жиҳатлар бўйича ортда қолганига қарамай, ўзини муносиб кўрсатди.

iPhone X 12 Мп ли иккита камера билан жиҳозланган. Иккинчи камера узун фокусли объектив билан бирга ишлайди, бунинг эвазига уни суратни оптик катталаштириш учун қўллаш мумкин. Биринчи марта iPhone моделлари орасида иккала камера ҳам оптик барқарорлаштириш тизими билан таъминланди, бу айниқса видео олишда асқатади. Янги смартфон шунингдек 4К сифатда сониясига 60 та кадр билан суратга олишга “ўргатилди”.

Ушбу янги имкониятлар унда олинган сурат сифатини профессионал камераники билан таққослашга кучли ундов бўлди. YouTube’даги «Fstoppers» канали муаллифлари бу мақсадда 20 Мп ли объектив, оптик барқарорлаштиргич ва видео олишда катта имкониятларга эга «Panasonic GH5» камерасини олишди.

iPhone X қоронғида суратга олишда профессионал камерага ютқазди. GH5 камераси смартфонга нисбатан мегапиксели кўпроқ матрицага эга. Матрица қанчалик катта бўлса, у шунчалик кўпроқ ёруғлик қабул қилади. Бундан сурат очроқ чиқади ва унда камроқ “шовқинлар” бўлади, шунинг учун профессионал камерада юқори ISO’ни ўрнатиш зарур эмас.

iPhone X суратни катталаштиришдаги деталлаштиришда ҳам “бўшлиги” маълум бўлди. Смартфоннинг оптик катталаштиргичи икки карра катталаштириш билан чекланади, сўнгра эса дастурий ишлов бериш қўлланади. Камера эса суратни катталаштиришда объективнинг фокус масофаси билан чекланади. Смартфон, шунингдек, барқарорлаштириш тизими борасида ҳам ютқазган.

Катталаштириш билан суратга олиш натижаси.

iPhone X ёруғланиш яхши бўлганда яхши натижа намойиш қилиши аниқланди. Смартфон айниқса ёрқин манзараларни, яъни суратга олинаётган объект ортида ёрқин нурланиш бўлганда яхши натижа бериши маълум бўлди дея маълумот беради Kun.uz.

Қуйида қурилмаларнинг суратга олиш сифатини таққослаш учун суратлар келтирди.

Чапда – iPhone X, ўнгда — GH5

Катталаштириш билан суратга олиш натижаси.

Чапда – iPhone X, ўнгда — GH5

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here