КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

Жинни поезд вокзалининг ўртасига ётиб олганча қотиб-қотиб куляпти. Йўловчилар ҳайрон бўлиб «Тез ёрдам» чақиришди. Врачлар келиб ундан кулишининг сабабини сўрашганда, у қуйидагича жавоб берди:

— Ҳозир мени эллик киши армияга кузатиб чиққанди. Улар поездда жўнаб кетишди, мен бўлсам қолиб кетдим, ха-ха-ха-ха!!!

* * *

Армани, тожик ва рус кўчадан шиша топиб олишди. Очишса, ичидан жин чиқиб келди.

— Тила тилагингни! — деди жин. — Фақат уч кишига бир тилак тила!

— Бўпти, мамлакатларимизда нима кўп бўлса, ўшани камайтириб ташла!..

Жин уларнинг тилагини адо этди. Улар текшириб кўришга аҳд қилишди.

Арманистонга келишди. У ерда тоғлар камайиб қолибди. Тожикистонга боришди. Мева-чева камайган. Россияга етиб боришганда, кўришдики, арман ва тожик қаергадир ғойиб бўлибди.

* * *

Тўйдан олдин.

Йигит: — Ура!!! Ниҳоят орзуим ушаладиган бўлди!..

Қиз: — Балки, кетганим маъқулдир?

Йигит: — Йўқ, буни хаёлинггаям келтирма!

Қиз: — Мени севасизми?

Йигит: — Албатта.

Қиз: — Менга қачондир хиёнат қилганмисиз?

Йигит: — Йўқ, бу гапни қаердан олдинг?

Қиз: — Мендан бўса оласизми?

Йигит: — Ҳа.

Қиз: — Мени калтаклайсизми?

Йигит: — Ҳеч қачон.

Қиз: — Сизга ишонсам бўладими?

Тўйдан сўнг.

Энди савол-жавобларни пастдан юқорига қараб ўқинг.

* * *

Эр уйга жуда хафа бўлиб қайтди. Хотини сўради:

— Сизга нима бўлди?

— Ҳеч нарса.

— Йўқ, нимадандир хафасиз. Эсингизда бўлсин, сизнинг ташвишингиз менинг ҳам ташвишим. Биз, ахир, эр-хотинмиз!

— Шунақами?

— Ҳа, айтинг энди! Нима бўлди?

— Жазманимиз ҳомиладор бўлиб қолди.

* * *

Ярим тун. Хотин уйқусираганча диванда ўтириб кечикаётган эрини кутиш билан банд. Шу пайт ташқари эшик очилиб ичкарига секингина эр ва унинг ёнида яна бир бегона аёл кириб келишди. Эр ётоққа мўралаб хотини ўтирганини кўргач, бармоғини лабига босиб деди:

— Жим!.. Мен сени унга синглим деб таништирганман!

* * *

Икки нафар немис чоллари кампирлари билан бирга олтин тўйларини нишонлашяпти. Маҳаллий газета мухбири чолларнинг биридан сўради:

— Мана, кампирингиз билан эллик йил бирга яшабсиз. Биргаликдаги ҳаётингизнинг энг бахтли йилларини санаб бера оласизми?

— Албатта. Беш йил русларнинг қўлида асирликда яшаганман.

* * *

Уч лофчи баҳслашишяпти.

— Мен Африкадалик пайтимда беш юз метр узоқликдан филни бир ўқ билан ағдарганман.

— Э, бу нима бўпти! Мен Шимолий Муз океани томонларда мана шу қўлларим билан оқ айиқни бўғиб ўлдирганман.

— Бе, менга қулоқ солинглар!.. Ўлик денгиз ҳақида эшитганмисизлар?

— Ҳа, нимайди?

— Биз уни акам билан бирга ўлдирганмиз.

* * *

Бойваччани йўл патрул хизмати ходими тўхтатиб деди:

— Сиз машинани соатига бир юз тўқсон км тезликда бошқариб келдингиз. Жарима тўланг!

— Бу нима деганинг? Мен соатига атиги 20 км тезликда келдим. Кўрмадингми?

— Балки, буткул тўхтаб турдим ҳам дерсиз?

— Ҳа, деярли тўхтаб тургандим.

— Барибир жарима тўлайсиз. Ана, «Тўхташ тақиқланади» деган белги турибди!

* * *

Икки жуҳуд кўчада кетишарди. Бири ўзича нолий бошлади:

— Оҳ, чанқадим! Шунчалар чанқадим-ки!..

Ёнидаги шериги жиғибийрон бўлиб, овозини ўчирар деган ниятда унга сув берди. Жуҳуд сувни ичиб бўлгач, яна нолишга тушди:

— Оҳ, қанчалар чанқагандим! Қанчалар чанқагандим!!!

* * *

— Оғайни, хафа бўлмагин-у, лекин хотининг жуда хунук, кўримсиз. Одам қараса жирканади. Нега уни доим ўзинг билан олиб юрасан-а?

— Биласанми… Уйдан чиқиб кетаётганимда ўпиб қўйишимни илтимос қилмаслиги учун ўзим билан бирга олиб юраман.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here