Кунни кулги билан бошланг!

0

– Айтингчи, доктор, мен ўламанми?

– Ҳа!

– Яқин орадами?

– Йўқ! Хавотир олманг! Бизнинг хусусий клиникага ҳали анча қатнайсиз.

***

Ўта тарбияли одамнинг қарздор танишига ёзган СМСи:

«Жуда қўпол гаплар билан сўкиб ёзяпман, олган қарзингни қайтариб бер!»

***

Киракаш йўловчига деди:

– Ўз касбимдан мамнунман. Ўзимга ўзим хўжайин. Ҳеч ким менга буйруқ бермайди.

Шу вақт йўловчи киракашнинг гапини бўлди:

– Чорраҳадан ўнгга қайрилинг!

***

Эр хотинига жаҳл билан деди:

– Биласанми, сен қанақасан?

– Қанақаман, – сўради хотини.

– Худди мени жазолаш учун яратилгандексан!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here