Мессининг илтимоси: “Барселона” билан янги шартномада футболчига ноодатий ҳуқуқ берилди

0

Бундан олдинроқ Месси ва “Барселона” ўртасидаги янги шартноманинг тузилиши ёки тузилмаслиги сўроқ остида қолиб келаётганди. Гарчи Каталония клуби президенти Хосеп Бартомеу Месси билан келишувга эришилганини таъкидлаган бўлса-да, якунда бу хабар ёлғон бўлиб чиққанди. Месси эса “Барселона”га ўзига хос шартлар қўйишини маълум қилганди. Буни қарангки, Месси жамоаси билан янги шартнома тузишда ўзига хос илтимос билан мурожаат қилди. Яъни футболчининг янги шартномасида ўзига хос банд киритилади. Унга кўра, Месси “Барселона”ни ўзи хоҳлаган пайтда тарк этиши мумкин. Футболчига шундай ҳуқуқ берилди. Месси клубдан кетса ҳам, фақат “Ньюэллз Олд Бойз”га қайтишини ва фаолиятини айнан шу жамоада якунлашини айтиб ўтган.

 

Manba: soccernews.ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here