Қалампир ва саратоннинг қандай боғлиқлиги бор?

0

Қалампир ҳаммага бирдай хуш ёқадиган аччиқ таъмли, хушбўй ва иштаҳа очар маҳсулот бўлиб, унинг асл ватани Америкадир. Шунга қарамай, ҳозирда бу сабзавот ҳамма жойда етиштирилади. Чунки қалампир бир қанча шифобахш хусусиятларга эга.

Қалампир ўзининг куйдирувчи ва ачиштирувчи хусусияти билан организмдаги микробларни йўқ қилади. Айниқса, шамоллашга қарши курашишда қалампирга тенг келадигани йўқ.

Шунингдек, қалампир йўғон ичак ичидаги токсинларни ҳам ҳайдаб чиқаради.

Бундан ташқари, қалампир бутун бошли организмнинг қаришини секинлаштиради, хавфли ва хавфсиз шишларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, яъни саратон ривожланишининг олдини олади.

САРАТОНГА ҚАРШИ
КУЧЛИ ВОСИТА

Америкалик олимлар саратон билан курашишда ёрдам берувчи воситани аниқлашди. Бу — қалампир. Кўплаб зираворлар, айниқса, аччиқ зираворларнинг зарарли экани ҳақидаги маълумотларга қарамай, Гарвард олимлари хитойликларни узоқ муддат кузатиб, уларнинг таомномасига эътибор бериб, овқатга аччиқ зираворлар қўшиб истеъмол қилган кишиларда бошқаларга нисбатан эрта ўлим хавфи уч баробар кам эканини аниқлашди. Бу аччиқ зираворлар организмни тўлиқ ҳимоя қилади, дегани эмас, албатта. Бироқ қандли диабет ва юрак касалликлари каби ўлим билан тугайдиган хасталиклар хавфини камайтириш учун таомга янги қалампир қўшиш мақсадга мувофиқлиги аниқ.

Тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, саратон касаллигининг ривожланишига таъсир кўрсатиш ва олдини олишда янги қалампир истеъмол қилиш жуда фойдали.

КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?

Қалампир  истеъмол қилиш гастрит, колит ва ошқозон-ичак яраси бор кишиларга тавсия этилмайди. Айниқса, кучли яллиғланиш ва очиқ жароҳатли жойларга асло текказиш мумкин эмас.

Эслатма: қалампир ўта фойдали бўлишига қарамай, уни қўлда ушлагач, албатта, қўлингизни чайинг. Агар қалампирли қўл билан юзингизни ушласангиз, албатта, юзингизга нордон қатиқ суртинг. Акс ҳолда аллергик ҳолатлар келиб чиқиши мумкин.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА…

Қалампир нафақат организмдаги шамоллашни олади, балки томоқ йўлидаги балғамни кўчиради ва яхшигина терлатади. Бу эса нафақат нафас йўлларидаги, балки бутун организмдаги шамоллашни бартараф этади.

Гармдори ичакларни қурт ва гижжалардан тозалайди ҳамда уларнинг фаолиятини яхшилайди. Бунинг учун янги узилган қалампирдан тўғраб, суюқ таомларга қўAшиб истеъмол қилинг.

Қадимда қалампирдан юрак-қон томир тизими фаолиятини стимуллаштиришда, ҳаттоки юрак хуружини даволашда ҳам фойдаланишган. Аммо замонавий тиббиётда буни маслаҳат беришмайди. Чунки ўзбошимчалик билан қалампирдан нотўғри фойдаланиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қалампирдан замонавий тиббиётда перцовка, яъни қалампирли пластирлар тайёрлаб, ревматизм ва бошқа бўғим касалликларига қарши фойдаланишади. Бундай муолажа бўғимлардаги оғриқларни босади ва ҳаракатланишни яхшилайди.

Гармдори таркибидаги ачиштирувчи ва ёндирувчи касаицин моддаси ошқозондаги ҳар қандай таомнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради ва иштаҳани очади.

Шунингдек, қалампир таркибидаги ёғ, каротин, шифобахш витамин ва минераллар гармдорининг лимондан ҳам фойдалироқ эканини кўрсатади.

Қалампирдан тайёрланган дори бош оғриғини қолдиради. Асабни тинчлантириб, тунги уйқуни яхшилайди, яъни уйқусизликка барҳам беради.

Ҳомиладорликдаги таксикоздан халос бўлиш учун қалампирдан фойдаланинг. Қалампир кўнгил айнишини тўхтатиб, иштаҳани очади. Бунинг учун гуруч солинган қатиқли суюқ ош тайёрлаб, унга майда тўғралган қалампирдан солиб ичилса, кифоя.

ҚАЛАМПИРЛИ СУЮҚ ТАОМ
 БРОНХИАЛ АСТМАДАН ХАЛОС
ЭТАДИ

Гармдори бронхиал астма ва аллергиядан азият чекаётганларга ҳам жуда фойдали. Бунинг учун доим суюқ таомга бир чимдим қалампир қўшиб ичсангиз кифоя. Шунингдек, қалампир қўшилган суюқ таомлар ёрдамида ошқозон-ичак ва йўғон ичакдаги бактерияларни ўлдириш мумкин.

Бундай суюқ таомлар қон айланишини яхшилайди, қон томирларида тугунаклар пайдо бўлишига йўл қўймайди.

ЁШАРТИРУВЧИ НИҚОБ

Қалампирдан косметологияда ҳам кенг фойдаланилади. Яъни ундан юз териси учун ёшартирувчи ниқоб тайёрланади. Бунинг учун 1 дона кичикроқ қалампирни гўшт қиймалагичдан чиқаринг ва унга бироз ёғсиз қатиқ қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Дармондори тайёр бўлгач, уни ухлашдан олдин юзга суртиб, 5 дақиқадан сўнг ювиб ташланг.

Сочларни мустаҳкамлаш учун  7 дона қалампирга 1 стакан қатиқ аралаштириб, сочингизга суртинг ва 20-25 дақиқадан сўнг ювинг. Қалампир таркибидаги фойдали моддалар соч илдизини мустаҳкамлаб, толасини қалинлаштиради ва ўстиради.

 

Зулфизар ИСОҚОВА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here