Тошкентда «Европада ишлаб чиқарилган» идиш-товоқ сотувчилар гуруҳи қўлга олинди

0

Тошкентда буюмларни қимматлаштириб сотган навбатдаги хорижликлар қўлга олинди. Бу сафар ушланган сотувчилар орасида Россия ҳамда Украина фуқаролари ҳам бор.

Тошкентда яна олти нафар «Европада ишлаб чиқарилган» идиш-товоқ сотувчилари қўлга олинди, деб ёзмоқда Соф нашри.

Тошкент шаҳар ИИББ бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётган хорижликларни аниқлади.

Тошкент шаҳар ИИББга бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида 2017 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан юқоридаги шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида циган миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси, Россия Федерацияси ҳамда Украина давлати фуқаролари аниқланди. Мазкур шахслар Тошкент вилоятида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшашган.

Юқорида келтирилган фуқаролар Чилонзор туманидаги “Абу Саҳий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ тўпламлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, фуқароларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here