Тошкентда жиддий ЙТҲ, тўқнашган ҳайдовчилардан бири вафот этди

0

2017 йил 7 ноябрь куни тунги соат 03:30ларда, Олмазор туманидаги Шифонур ва Қора-қамиш кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи – 1968 йилда туғилган эркак киши, ҳушёр ҳолатда “Нексия” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, маст ҳолатдаги ҳайдовчи – 1991 йилда туғилган эркак киши бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди. 

Мазкур тўқнашув натижасида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here