Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти 9 ноябрь куни «Т.И.Жўраевни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида» фармон имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтириб ўтди.

«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин», — дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнида Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here