Яна бир ўзбекистонлик террорчиликда айбланиб қўлга олинди

0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакиллари томонидан қидирув операцияси ташкиллаштирилган эди. Ҳаракатлар натижасида халқаро қидирувдаги 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Nation News” ахборот агентлигига асосан Қалампир.

Гумондор ярим тунда Васильевск ороли ҳудудида қўлга олинди. Ўзбекистонлик “меҳмон” террорчиликда, экстремистик гуруҳларга алоқадорликда, конституцион тузимни бузишга ҳаракатда, жамият тинчлигини бузиши мумкин бўлган материалларни тарқатганлиги учун айбланмоқда.

“Қашқадарё вилояти ИИБ қидирув ташаббуси билан чиқдилар. Қўлга олинган шахс ҳақида Ўзбекистонга хабар берилди”, дейилади агентлик сайтида.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here