Японияда интернет орқали ўз жонига қасд қилишни тарғиб этиб, 9 нафар одамнинг бошига етган қотил қўлга олинди…

0

Шу масалада Япония ҳукумати фавқулодда мажлис чақирди. Мажлисда Токио яқинидаги Дзама шаҳрида шу кунгача содир этилган қотилликлар серияси муҳокама қилинди.

Ваҳоланки, 27 ёшли Тахакиро Сираиси исмли йигит интернет сайтлари орқали ёшлар орасида ўз жонига қасд қилиш амалини кенг тарғиб қилиб, 15-26 ёшдаги қизларнинг миясини заҳарлаган. Унинг тарғиботига қизиқувчилар ва жонига қасд қилиш истагида бўлганлар ҳам топила қолган. Бу қотилликларнинг барчаси Тахакиронинг квартирасида амалга ошириб келинган. Жиноят кутилмаганда аниқланди. Тўққизинчи қизнинг акаси негадир синглиси кўринмай қолганидан хавотирга тушиб интернетдаги саҳифасига кирган. Яхшики, синглисининг саҳифасига кириш паролини биларди. Не кўз билан кўрсинки, саҳифада жонига қасд қилиш ва бу амални қаерда содир этиш ҳақидаги келишув ёзишмаси турарди. Йигит жонҳолатда полицияга хабар берди. Полиция ходимлари тез фурсатда бу квартирани топишди. Ичкаридаги манзара янада даҳшатли эди. Марҳумаларнинг майдаланган тана бўлаклари, боши алоҳида пакетларга солиб беркитилибди. Тўққизинчи қизнинг жасади ҳам ўшалар орасида бўлиб чиқди. Тахакиро шу кунга қадар жами 9 та қотиллик жинояти содир этганликда айбланиб қамоққа олинди.

Прокурорлар қотилга олий жазо тайинланишини талаб қилишмоқда. Япония ҳукумати эса мутасаддиларга бугундан эътиборан интернет сайтларини кучайтирилган режимда назорат қилиш вазифасини топширди. Бундай шармандалик учун Япония ҳукумат раҳбарлари тўққиз нафар марҳуманинг оила аъзоларидан расман узр сўрашди.

РИА Новости

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here