Юзингизда шишлар борми? Уларга қарши курашувчи маҳсулотлар билан танишинг

0

Кўплар эрта тонгда уйқудан кейинги юз шишишидан азият чекади. Бу кўпинча аёлларни ташвишга солади. Одам бунда ҳолсиз ва чарчаган кўринади. Кўп ҳолларда бунга танадаги ортиқча суюқлик сабаб бўлади. ортиқча суюқлик нафақат юзда, танада, балки ички аъзоларда ҳам тўпланиши мумкин экан. доимо бу муаммога дуч келиш тана фаолиятида камчилик борлигидан далолат беради. дарров шифокор кўригидан ўтиш мақсадга мувофиқ. Бугунги мақоламизда эса айнан мана шу шишларга қарши курашишда ёрдам бериши мумкин бўлган табиий маҳсулотлар ҳақида гаплашамиз.

Гречка
Кечки овқат ўрнига туссиз ҳамда ортиқча зираворларсиз қайнатиб пишириб олинган гречка истеъмол қилинса тонгда юзингиз қандай бўлса шундайлигича қолади. Умуман олганда, гречкани ҳомиладор аёллардаги шишларга қарши курашишда ҳам тавсия этилади.

Олма
Британияликлар кунига бир дона олма енг, шифокорга ҳожат қолмайди, дейишади. Бир тарафдан улар ҳақ. Тадқиқаот натижаларига кўра, олмани доимо истеъмол қилиб туриш организмда саратон ҳамда юрак ҳуружи хасталикларининг ривожланишига қарши курашишга, ёрдам беради. бундан ташқари, олма танадаги холестерин миқдорини ҳам камайтиради. Шу билан бир қаторда олма танадаги ортиқча суюқликка қарши кураша олади ҳам.

Реза мевалар
Агар шишлардан азият чекадиганлар тоифасидан бўлсангиз таркибида калий ҳамда магнийга бой бўлган реза мевалар сизга яқиндан ёрдам бера олади. Ертут, олча, гилос ҳамда малина бу борада энг етакчилар ҳисобланади. Агар сиз албатта, тузли овқатларга ружу қўймаган бўлсангиз, кўп ҳаракат қилсангиз. Кечки таом ўрнига мана шу меваларадан истеъмол қилиб ухлашга одатлансангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

Булғор қалампири
Табиат инъом этган энг фойдали маҳсулотлардан бири. Бу сабзавот организмнинг яхши ишлаши учун хизмат қила оладиган барча фойдали витамин ва минералларга бой. Улар орасида қизили айниқса, фойдалироқ. У танадаги ортиқча суюқлик ҳамда тузларни ҳайдайди.

Бодринг
Бодринглар, айниқса, юрак хасталиги билан боғлиқ шишларда ёрдам беради. бу сабзавотнинг шарбати билан бир қаторда ўзёи ҳам жуда фойдали. Фақат бодрингни ўзини, ҳеч бир туз ҳамда зираворларсиз истеъмол қилсангиз, албатта.

Петрушка
Умуман олганда, ҳар бир кўкат шишларга қарши курашишда ёрдам бера олади. Лекин петрушка улар сафида етакчи. Шу боис кечки овқатга петрушкали салат истеъмол қилсангиз ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Бундан ташқари, петрушкани нонуштага истеъмол қилса ҳам бўлади.

Бақлажон
Бақлажон ҳар қандай ёшдаги инсонга бирдай фойдали. Бу сабзавот танада ортиқча суюқлик йиғилишига сабаб бўладиган тузлардан халос этишга ёрдам беради.

Туршак
Ўрикнинг қуритилгани ҳам шишларга қарши курашишда яхши ёрдамчи. Ундан тайёрланган шарбатлар бу муаммони тузда ҳал қила олади. Лекин бу маҳсулотни баъзи бир хасталиклар: гипотония, аллергия, диарея ҳамда бронхиал астмадан азият чекувчиларга истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

 

ХОЛИДА тайёрлади.

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here