АҚШ ҳарбий самолёти Япон денгизида бошланаётган машғулотлар арафасида Шимолий Корея чегаралари яқинида парвоз қилди

0

АҚШнинг «E-8C Joint Stars» ҳарбий самолёти Япон денгизида бошланаётган кўлами жиҳатидан мисли кўрилмаган машғулотлар арафасида Шимолий Корея қуруқликдаги чегаралари яқинида парвозни амалга оширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда деб ёзади Daryo.uz.

Ғарб авиация сайтларига кўра, қуруқликдаги нишонларни аниқлаш ва таснифлаш, шунингдек, жанговар ҳаракатларни мувофиқлаштиришга мўлжалланган АҚШ авиация комплекси КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳарбий-демаркация чизиғи бўйлаб узоқ давом этган разведка парвозини бажарди.

11 ноябрь, шанба куни Япон денгизида АҚШнинг бир йўла уч — «Рональд Рейган», «Нимиц» ва «Теодор Рузвельт» авиаташувчилари, 20 га яқин крейсер ва эсминецлари, «Томогавк» қанотли ракеталари билан жиҳозланган бир неча сувости атом кемалари, шунингдек, палуба авиациясининг 200 га яқин самолёт ва вертолётлари иштирокида машғулотлар бошланди.

Улар 14 ноябрга қадар давом этади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here