ИШИДнинг Ироқдаги сўнгги таянч нуқтасига ҳужум бошланди

0

Ироқ армияси қўмондонлиги ИШИД террорчилик гуруҳининг мамлакатдаги энг сўнгги таянч нуқтасига ҳужум бошлангани ҳақида хабар берди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».

«Ҳарбий бўлинмалар… ҳамда аҳоли орасидан бўлган кўнгиллилар Румана тумани ва Рава шаҳрини озод қилиш бўйича кенг кўламли амалиётни бошлашди», – дея маълум қилди амалиётга раҳбарлик қилаётган Абдул-Амир Яралло. Бу ҳақда Kun.uz маълум қилди.

Аввалроқ ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Суриянинг Абу-Камол шаҳридаги туманлардан бирига яширинган бўлиши мумкин экани ҳақида хабар берилганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here