КУН КУЛГИСИ…

1

* * *

— Оғайни, мунча хафасан? Нима бўлди?

— Биринчи хотинимнинг эри роса сўкди мени.

— Нимага?

— Биринчи хотиним ҳалиям овқат пиширишни билмас экан.

* * *

Йигит эски қадрдонидан сўради:

— Ошна, армияда хизмат қилганмисан?

— Йўқ, олишмаган.

— Нега олишмайди?

— Мени топа олишмаган.

* * *

— Дўхтир, қорним жуда ёмон оғрияпти. Юрагим санчадиган бўлиб қолди.

— Виски ичасизми?

— Ҳа.

— Кола-чи?

— Ичаман.

— Кола ичманг, унинг турган битгани зарар.

* * *

Келин куёвдан сўради:

— Мени Ромео Жульеттани севгандай севасизми?

— Билмадим, ўқимаганман.

— Отелло Дездемонани рашк қилгандай рашк қиласизми?

— Билмадим, ўқимаганман.

— Вой, нимани ўқигансиз ўзи?

— «Муму»ни ўқиганман. Ҳадеб ҳураверсанг, сувга чўктирвораман.

* * *

Тиббиёт институтида кириш имтиҳонлари бошланди. Талаба қиз қанча ҳаракат қилмасин, барибир профессорнинг саволига тўғри жавоб бера олмаяпти. Эшик ортида турган талабалар эса қандай қилиб қизни йиқилишдан сақлаб қолиш ҳақида бош қотиришяпти. Охири йўлини топишди. Эшикни очишди-да, бараварига қичқиришди.

— Ойша, сен ўғилли бўлдинг!

Бу гапни эшитиб профессор шошиб қолди ва қизга «аъло» баҳо қўйиб чиқариб юборди.

* * *

Қайнона келиндан сўради:

— Келин, эшакка ем бердингми?

— Йўқ, ойижон, ўғлингиз ҳали уйғонмади.

* * *

Судья айбланувчидан сўради:

— Айбланувчи, муштлашишни билмайман деб туриб олдингиз. Унда қандай қилиб сизга ҳужум қилган уч қароқчини ўлдирдингиз?

— Ўртоқ судья, дадам раҳматли милиция махсус хизмат отрядида офицер эди. У киши менга муштлашишни эмас, ўлдиришни ўргатган.

* * *

Хотин эридан сўради:

— Африкада бир қабила бормиш. Қабила эркаклари хотинларини катта пулга сотармиш. Айтинг, агар ўша қабилада яшасак, сиз ҳам мени сотармидингиз?

— Йўқ, сотмасдим.

— Наҳотки?

— Ҳа, сени текинга берворардим.

* * *

— Ўв ошна, уялмайсизми? Қаранг, отингиз ўтиб кетгач, ортида бир уюм гўнг қолдириб кетяпти!

— Нима, отим ортида қора икра қолдиришини хоҳлаганмидингиз?

* * *

Аспирантдан яқин дўсти сўради:

— Жиннимисан? Нега диссертациянгни қабристонда ўтириб ёзяпсан?

— Бу ерда ҳадеб «Ҳимоя қачон» деб сўрайверишмайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. Ҳурматли Olimjon HAYIT гап ва сўзларни адабий тилда, қўшимчаларни тўғри қўллаган ҳолда, бошқа бир саводи йўқ инсонларга ўрнак бўладиган қилиб ёзинг, илтимос сиздан? Сиздан барча ўрнак олсин.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here