Кунни кулги билан қаршиланг!

1

— Хотин! Қорним очди!

— Пишлоқли бутерброд ейсизми?

— Албатта, ейман!

— Унда боринг, бозордан пишлоқ билан батон олиб келинг!

***

Бир йигитни фолбин сеҳрлаб қўйди. Энди йигит бир йилда биттагина сўз айта оладиган бўлиб қолганди. Шундай қилиб, у бир қизни севиб қолди. Етти йилгача бир оғиз сўз айтмади. Етти йилдан сўнг еттита сўзни бир жойга жамлаб, ўзи севиб қолган қизга деди:

— Мен сени севаман! Менга турмушга чиқ, илтимос!

Қиз наушнигини қулоғидан олди-да, сўради:

— Нима?

***

Эркак адвокатга деди:

— Яқин дўстим мендан минг доллар қарз олганди. Мана, бир йил ўтсаям, қарзини қайтармаяпти. Судга берсам, қарзимни ундира оламанми?

— Дўстингиз сиздан қарз олгани ҳақида бирор нима ёзиб берганми?

— Йўқ, шунчаки бериб юборганман, холос.

— У ҳолда дўстингизга «Икки минг доллар қарзингни қайтар!» деб хат ёзинг.

— Ахир у мендан минг доллар қарз олган!

— Биламан. У ҳам сизга худди шундай деб жавоб хати йўллайди. Хат эса сизга ёзма далил сифатида асқатади.

***

— Ўртоқ бошлиқ, менга қисқа муддатли таътил берсангиз!

— Нима бўлди?

— Бувим оламдан ўтди. Дафн маросимида қатнашишим керак.

— Менга қаранг, ўтган йилиям бувингиз оламдан ўтиб таътил олгандингиз! Нечта бувингиз бор ўзи?

Бобом тўрт марта уйланган бўлса, менда нима айб?

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here