Саудия Арабистонида ҳибсга олиш навбати шаҳзодалардан кейин маликаларга келди

0

Саудия Арабистонида давом этаётган коррупцияга қарши тадбирлар доирасида шаҳзодаларнинг бир қанчаси қўлга олингани, жазога ҳукм қилинаётгани кун мавзусига айланиб улгурди.

Аввалроқ, Саудия Арабистонида Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси иш бошлаб, 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва бизнесменлар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳзода Ал-Валид бин Талал пул ўзлаштирганлиги, пора берганлиги ва расмий кишиларга таҳдид қилганлиги учун қўлга олинган. Шаҳзода Мутаиб бин Абдулла бин Абдулазиз ал-Сауд кўп пул сарф қилганлиги, ишга жойлаштиришдаги фирибгарлиги ва ўз компанияларига шартномалар тақдим этгани учун ушлангани хабар берилган.

Саудия Арабистони шаҳзодаларда тўхтаб қолмади, энди навбат маликаларга келганини ҳокимиятнинг юқори доираларида коррупцияга барҳам бериш бўйича ўтказилаётган кампания доирасида маликалардан бири Рим бинт ал-Волид ибн Талалнинг ҳибсга олинганидан кузатиш мумкин.

Саудия Арабистонида қироллик оиласи аъзоларининг ҳибсга олиниши коррупцияга қарши кураш билан тушунтирилаётган бир вақтда, аслида ушбу кампания валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг ҳукуматга келишини таъминлаш ва унинг сиёсий рақибларини бартараф этиш билан боғлиқ экани айтилмоқда. Бу тўғрисида Qalampir.uz ёзди.

Шаҳзода Ал-Волид Саудия Арабистони асосчисининг набираси бўлганига қарамасдан, сиёсатдан четда юрган ва барча эътиборини халқаро корпорациясига қаратган.

Шаҳзодалар 4 ноябрда валиаҳд шаҳзода коррупцияга қарши қўмита бошлиғи этиб тайинлангандан сўнг ҳибсга олинган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here