Сауна, ҳаммомга доимий тарзда қатнаш одамни энг хавфли хасталиклардан асрайди…

0

 

Шу масалада Шарқий Финляндия университети олимлари англиялик ҳамкасблари билан биргаликда 24 йил давомида изланишлар олиб боришди. Тадқиқотларда жами 1623 нафар кўнгилли иштирок этди. Натижа шундай бўлдики, сауна ва ҳаммомга ҳафтасига 4-7 маротаба қатнаш қон томирларни кенгайтириб, юрак уришини тезлаштираркан. Бу эса одамни юрак хасталиклари (инфаркт, инсульт) дан асрайди.

Бундан ташқари, бу машғулот пневмония ва бошқа шу каби хасталикларнинг олдини олади. Ўпкада суюқлик меъёрдан ортиқ тўпланишига йўл қўймаган ҳолда вентиляция жараёнини яхшилайди. Сауна ва ҳаммом ақли пастлик касаллигидан ҳам асраб, аввало худо, қолаверса, умрнинг сезиларли даражада узайиб боришини таъминлайди.

РИА Новости

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here