Шавкат Мирзиёев Пайариққа нега борди?

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи доирасида халқаро анжуманда иштирок этиш билан бирга вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг бориши, Самарқандга амалга оширилган аввалги ташрифлар доирасида берилган топшириқларнинг бажарилишини кузатиш ҳам кун тартибига киритилгани маълум бўлди.

Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиши билан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президентининг расмий веб-сайтида берилган хабарга кўра, ташриф чоғида ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинган.

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуаси, халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ҳудудда жойлашадиган бошқа инфратузилма иншоотлари концепцияси билан танишгани ҳақида Qalampir.uz маълум қилди.

Маълумот учун, Имом Бухорий мажмуаси ҳудудида чойхона, савдо шохобчалари, фаввора ва бошқа зарур объектлар қуриш режалаштирилган. Икки ён томонда ландшафт дизайни асосида маҳаллий шароитга мос бутазор ва гулзорлар ташкил этиш мўлжалланган.

Давлат раҳбари Марказ концепциясида зиёратчиларга қулайликлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу марказ Ҳажга отланган зиёратчилар келиб, буюк алломалар меросидан баҳраманд бўладиган илмий-маърифий маскан бўлиши зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун зиёратчиларга ҳамма қулайликларни яратиш, хусусий меҳмонхоналар барпо этиш лозим. Бу ерга зиёратга келган одамларнинг ибодат қилиши билан бирга, ҳадис илмини ўрганиши учун ҳам барча шароит яратилади. Лойиҳани амалга оширишда буни алоҳида ҳисобга олиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бугунги кунда мазкур марказ қурилиши жадал давом этмоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда ҳадисшунослик олий мактаби ҳам барпо этилмоқда. Марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, музей ташкил этилади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here