Шоҳ Жаҳон Жўраев: «Бир ойдан бери каминани “Ким эдигу ким бўлдик”ни айтиб, уйғотишяпти»

0

Шерали Жўраевнинг тўнғичи ўзига хос шов-шувлари билан кенг оммага танилган. У Марказий Осиёда Элвис Пресли имижига тақлид қилувчи ягона хонанда саналади. У янги имижини муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоялашга ҳаракат қилиб, оммадан боши балога қолган хонанда. У концерти афишаларида мўйлови билан кўринган, бироқ, саҳнада ўз услубининг бош элементи – мўйловидан воз кечиб, намоён бўлган қўшиқчи… Хуллас, Шоҳ Жаҳон шоу-бизнес оламида ўз ўрнига эга юлдузга айлангани рост. Энг муҳими, Шоҳ Жаҳон жонли куйлаб, эл орасида ҳурмат қозонди. Тўйда ё концертда – Фарруҳ Зокиров юртимизда ривожлантирган фонограммадан деярли фойдаланмайди.  Ахир, у жонли ижронинг ҳақиқий дарғаси оиласида вояга етган…

Шоҳ Жаҳон Жўраевга 8 та савол бердик. Қора шляпа, қора кўзойнак, қизил чарм куртка ва сумка… Кийиниб қўйишни жуда боплайди-да, дейсизми?  Келинг, унинг 8 жавобини ҳам бир баҳоланг-чи?!

1.Жонли ижронинг аҳамияти ҳақида нималар дея оласиз?

-Жонли ижронинг аҳамияти шундаки, ҳақиқат юзага чиқади, санъат тозаланади.

2.Шерали Жўраев – жонли ижронинг “Шер”и! У кишидан бошқа яна кимларни тан оласиз?

-Вазирлар, одатда, кўп бўлади. Қирол эса ҳамиша битта бўлган. Мен ҳам шу санъат қиролинигина тан оламан.

3.Жонли ижронинг бош қоидаси нима?

-Санъат учун чин вафодорлик!

4.Сўровнома ўтказмоқдамиз. Ўша 8 номзоддан қай бирини жонли тинглаб, қойил қолгансиз? (Instagram ва Facebook`даги саҳифаларимизни кузатинг! Ж.Ҳ.)

-Мен дунё тан берган саньаткорларга ҳавас қиламан, қойил қоламан.

5.Укангиз Зоҳир Шоҳнинг жонли ижросида қандай камчиликлар бор?

-Инсон борки, камчиликлардан холи эмас. Ҳатто буюклар ҳам бир умр камчиликлари билан курашган.

6.Шоҳ Жаҳоннинг энг катта ютуғи нимада?

-Шундай тинч ва жаннатмакон юртда туғилиб, гўзал имкониятлардан фойдаланиб, жонли концертлар бериш учун шароитлар яратилганига Яратганга ҳамд.

7.Отангизнинг жонли ижро бобида айтган қайси маслаҳатлари қулоғингизда?

-Отам халқни алдамай, покиза хизмат қилиш санъаткорнинг бурчи эканини айтади.

8.Рақифангиз ва фарзандингизга қайси қўшиқларингиз ёқади?

-Фарзандларим “Жайра”, “Чекка қишлоқ” каби шўх қўшиқларимни ёдлаб олган. Бир ойдан бери каминани “Ким эдигу ким бўлдик”ни айтиб, уйғотишяпти.

Санъаткорни ойнаи жаҳонда сувратини кўрасиз, унинг фикрлари эса сийрати ҳақида озми-кўпми хулоса қилишга ундайди. Юқоридаги блиц-интервью сизга нимадир бера олган бўлса, хурсандмиз.

Манба: Shov-shuv.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here