Тунис Президенти мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтирди

0

Тунис Президенти мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини яна 3 ойга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда деб ёзади Daryo.uz.

«Ҳукумат раҳбари ва вакиллар палатаси раиси билан маслаҳатлашувлардан сўнг республика президенти фавқулодда ҳолат тартибини мамлакатнинг бутун ҳудудида яна 3 ойга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Қарор 12 ноябрдан кучга киради», — дейилади давлат раҳбари девонхонаси баёнотида.

Қарор 12 октябрда бир ойга узайтирилган фавқулодда ҳолат тартиби муддати якунланганидан сўнг қабул қилинди.

Мазкур тартиб Тунисда 2015 йилдан бери амал қилиб келади. Ўша йили Сус вилоятидаги Ал-Кантауи курортида 40 кишини ҳаётдан олиб кетган теракт содир этилганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here