Диққат, Мексикада жиддий автоҳалокат! Қурбонлар 6 киши!!!

0

Мексиканинг Сакатекас штатида йўловчи ташувчи автобус дафн маросимлари уюштиришга йўналтирилган фирма машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари фирма машинасида оламдан ўтган одамнинг жасадини олиб кетишаётганди. Автобус ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи ҳам ҳалок бўлди.

Автоҳалокат сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Фақат автобус Сьюдад-Хуарес шаҳридан йўлга чиққани маълум бўлган холос.

Фожиа юз берган жойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари иш олиб бормоқда.

РИА Новости

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here