Ойда портлаш содир бўлса, Ерда ҳаёт тўхтайдими?..

0

 

Халқаро олимлар гуруҳи яқинда ўзига хос тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот Ой ва Ер ўртасидаги боғлиқлик, бир-биридан айро бўлиши оқибатларига бағишланди. Мутахассислар изланишлар натижаларига таянган ҳолда шу нарсани маълум қилишдики, агар Ой портлайдиган бўлса, Ер сайёраси ўз-ўзидан яксон бўлади. Нега? Чунки ой Ернинг ўз ўқи атрофида бир маромда айланишини таъминлаб туради. Ой бўлмаса, Ер ўз ўқи атрофида илгаригидан анчагина тез айлана бошлайди. Бу атмосфера изсиз ғойиб бўлишини таъминлайди.

Қолаверса, айнан Ой Ер ўқининг мувозанатини бир хилда сақлаб туради. Ой йўқолгач, ўқ мувозанатини бой бериб, сайёрамизнинг бир томонга қараб ёнбошлашига сабабчи бўлади. Бу нарса йил фаслларини чалкаштиради, экваторда музлик даврини пайдо қилади. Қутбларда қайноқ иқлим ҳукм сура бошлайди. Шунинг натижасида океан суви тошиб бутун бошли мамлакатларни қаърига тортиб кетади.

Аммо олимлар яна бир гапни алоҳида айтиб ўтишди. Худо хоҳласа, яқин орада Ойда портлаш кузатилмайди.

«Рен-ТВ»

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here