ЎЛГАННИ ТИРИЛТИРСА БЎЛАДИМИ? ёхуд иблис етагидаги жодугарлар…

0

Олимлар азалдан одамни тирилиши ҳақидаги ҳар қандай исбот-далил, ваъда-ю, сафсаталарни қоралаб келишган. Тўғри, улар инсон организмидаги баъзи элементлар ҳеч қачон ўлмаслигини тан олишади. Бу борада кўпчилик мутахассислар махсус тадқиқотлар ташкил этишган ва бу ишни давом эттиришмоқда.

Хуллас, олимларнинг аниқлашларича, одам ўлгач, организмдаги бир неча ирслар гуруҳи яшашда давом этаркан. Айнан шу гуруҳлар танани қайта жонлантириш ҳаракатида бўлади. Ажабланарлиси, уччала ирс гуруҳи ҳам одам ўлгачгина ҳаракатга келади. Бу илмий жиҳатдан ҳам кўп бора исботланган…

ҲЕЧ ҚАЧОН ЎЛМАЙДИГАН ИРСЛАРНИНГ УЧ ГУРУҲИ

Худди шу нарса олимларни одам омонатини худога топширгач, танасида қандай ўзгаришлар ёки жараёнлар юзага келишини алоҳида текширувдан ўтказишга чорлади. Ва маълум бўлдики, организмимизда учта ирсий гуруҳ мавжуд экан. Шу ирслар одам ўлгач, кутилмаганда ҳаракатга келаркан. Ҳар бир ирснинг ўз вазифаси бўлиб, шу вазифани аъло даражада адо этиш истагида ҳаракат қиларкан. Ирсларнинг биринчи гуруҳи ўлган танани қайтадан жонлантиришга уринади. У организмни кучли шамоллаш жараёнидан ҳимоя этиш орқали иммуниал тизимни ҳаракатга келтириш, стресс ҳолатларини йўқ қилиш пайида бўлади. Иккинчи ирсий гуруҳ ДНК ҳудудини жонлантиришга уринади. Учинчи ирслар гуруҳи эса саратон шишлари ривожланиши учун жавобгар ҳисобланади. Улар қачонки ўлган одамнинг тана аъзолари бошқа бир беморга трансплантация йўли билан ўрнатилсагина ҳаракатга келади. Яъни, ўзга тана аъзосига эга бўлган бемор организмини саратон хасталигига йўлиқтиради. Демак, бу гуруҳ биз инсонлар учун хавфли душман саналади…

Ҳозирги кунда олимларимиз уччала ирсий гуруҳдан ҳам марҳумнинг қай пайтда вафот этганини, тана аъзоларининг трансплантация учун яроқли ё яроқсизлигини аниқлашда унумли фойдаланишмоқда. Келажакда америкалик олимлар Англия ҳамда Европанинг бир қатор давлатларида яшовчи ҳамкасблари билан биргаликда шу уч ирс кўмагида одам умрини узайтириш мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлашга аҳд қилишган.

ЎЛГАН ОДАМНИНГ ТИРИЛИШИ РЕАЛЛИКМИ?

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида қадимдан ўлган одамни тирилтириш учун жодугарлар, шаманлар, ҳатто фолбинлар ҳаракат қилиб кўришган ва ҳозир ҳам бу ҳаракатлар тўхтагани йўқ.

Масалан, Тибет ибодатхоналарида «рлан-га» деб аталувчи амал мавжуд. Одам ўлгач, жасадни шу ибодатхонага олиб келишади. Лама мурда тепасида турган ҳолда шу амални намойиш этади. Агар буни сеанс деб аташ тўғри бўлса, шу сеанс таъсирида марҳум ўрнидан қўзғалиб, лама белгилаган айланани уч марта айлангач, қайта ётаркан ва энди ҳеч қачон уйғонмаскан. Ламанинг гапига қараганда, бу сеанс марҳумнинг руҳи боқий дунёга ўтиб олишида енгиллик яратаркан. Аммо шу нарсани таъкидлаш лозимки, сеанс ёрдамида ўрнидан турган марҳум тўлақонли одам бўла олмайди. У атрофдагилар билан мулоқотга киришмайди, таом истеъмол қилмайди. Худди робот каби баъзи ҳаракатларни амалга оширади холос.

Бу масалада Сибир шаманлари ҳам азалдан югуриб-елади. Айниқса, хантлар орасида махсус одамлар бўлиб, уларни «исылта-ку» деб аташади. Кимдир оламдан ўтса, худди ўша махсус одам мурданинг ёнига юзтубан ётиб олади. Шу кўйи уч кун қимирламайди. Шу муддат оралиғида у ва мурда ётган қора уйга ҳеч ким кирмаслиги, мўралаб ҳам қўймаслиги талаб этилади. Уч кундан кейин «исылта-ку» мурдани қўлидан етаклаган ҳолда ташқарига чиқади. Шу йўл билан ўша махсус одам марҳумнинг руҳини ортга қайтариш пайида бўлади. Афсуски, ҳали бирор марҳумнинг руҳи ортга қайтганини ҳеч ким кўрган эмас.

Австралия жодугарлари орасида ҳам ўлганни тирилтириш «қобилият»ига эгалар топилади. Лекин улар ҳам атиги уч кунгагина ўликни тирилтира олишади. Жодугар вақтинчага бўлсин тирилтирган марҳум тик оёқда бемалол тура олади. Бироқ иложи борича ёнаётган олов ёнида туриш учун талпинаверади. Олимлар буни шундай изоҳлашади: «Ўлган одамнинг қони музлаб боради. Бу уч кунгагина тирилган одамнинг совқотишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ўлик оловга талпинади…»

Гаитида ҳам худди шундай одамлар борки, улар ўлганига ўн кундан ошмаган марҳумларни тирилтира олишига ишонишади. Янги Гвинея жодугарларининг айтишича, оламдан ўтганига олти кун тўлмаган бўлса, марҳумни вақтинча тирилтиришлари мумкин экан…

Бахтга қарши дунёнинг кўзга кўринган мутахассислари, профессорлар, академиклар жодугар ва шаманларнинг бу ҳаракатларини сира оқлашмайди. Улар айтишадики, агар одамни қисқа муддатга бўлсин тирилтириш мумкин бўлганда, врачлар аллақачон бу мавзуда янги изланишлар ташкил этишарди. Тиббиёт янада илгарилаб кетган бўларди. Афсуски, одам ўлгач, бир неча соат ичида мия ҳам ишлашдан тўхтайди. Энди бу мияни ҳеч қачон тирилтириб бўлмайди.

yoki. ru

Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here