Ўйлаб кўрдингизми? 2017 йил 13 ноябр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сизни ҳам қувончли, ҳам ғамгин лаҳзалар таъқиб этиши кутилади. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлмаслиги ғамгин лаҳзаларни ҳадя этса, муҳаббатда кутилмаган совғаларга эга бўлишингиз қувончли лаҳзалар олиб келади. Куннинг иккинчи ярмида боши берк кўчага кириб қолишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркорлар ҳам бугунги келишувларда муваффақиятсизликка учрашлари ҳақиқатга яқин. Фавқулодда хизмат сафарига жўнашингиз ҳам худди аксига олгандек муваффақият келтирмайди. Худонинг куни-да! Саломатлигингизни асранг, асабийлашманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 ноябр куни кайфиятингиз тушиб, учраганга аламингизни сочгингиз келаверади. Нималардир, кимлардир сизда нафрат уйғота бошлайди. Эсда тутинг, буларнинг барчаси ўзингизга қайтиши ҳам мумкин. Шунинг учун эмоцияни жиловда ушланг. Ишхонангизда ҳам сиз учун ёқимсиз вазиятлар юзага келиши мумкин. Буларни бардош ва ирода кучи кўмагида енгиб ўтсангиз бўлади. Моддий жиҳатдан аҳволингиз кечки пайт ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Кечқурун оила аъзоларингиз билан дилдан суҳбат бир олам мамнунлик бахш этади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз тинчликда, хотиржамликда ўтади. Иш юзасидан сафарга чиқиш ва фойдали шартномаларга имзо қўйиш муваффақиятли кечади. Айниқса, тижоратчилар куннинг иккинчи ярмида мўмай даромад олгач, гўё еттинчи осмонда парвоз қила бошлашади. Кучингиз етарлидан ҳам ортиқроқ. Демак, спортнинг фаол турлари билан шуғуллансангиз, организмингиз зўриқишга учрамайди. Асабларни асранг, овқатланиш қоидаларини бузманг. Омад сиз томонда.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 ноябр куни имкониятларнинг барча эшиклари сиз учун очиқ. Нимани режалаштирган бўлсангиз, албатта ҳақиқатга айланади. Агар кун бўйи ёнингизда яқинларингиз елкама-елка туришса, нур устига аъло нур бўлади. Ўзингиз севган кишингиздан ҳадеганда нуқсон қидирманг. Бу муносабатларингизга путур етказади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Ёлғиз қолинг. Бу эртанги кун учун янги куч йиғишингизда ёрдам беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдаёқ уй ёки офисда тартиб ўрнатиш билан банд бўлишингиз мумкин. Омад сизнинг шундоқ ёнингизда турибди. Шунинг учун сира иккиланмасдан дунёвий режалар тузаверинг, албатта амалга ошади. Моддий жиҳатдан аҳволингиз тушдан кейиноқ ижобий тарафга ўзгариши кутилмоқда. Бугун фақат юракка яқин ҳисобланган ишларга қўл уринг. Оиласизлар кечқурун муҳаббатда анчадан бери ҳал бўлмай келаётган муаммони ўз фойдасига ҳал этишади. Ўзингизни бахтли деб ҳисоблаш учун шунинг ўзи етарли бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 ноябрда бўшашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бунинг ўрнига худодан қўшимча куч ва шижоат сўранг, албатта беради. Моддий муаммолар сизни хафа қилмайди. Ихтиёрингизда бўлади. Саломатликка ҳам бугун алоҳида эътибор қаратишингиз керак бўлади. Аллергия, шамоллаш, грипп кабилар безовта қилиши мумкин. Ташқарида қарама-қарши жинс вакил ва вакилалари билан муносабатлар юритишдан воз кечинг. Бу ҳаракатингиз яхшилик келтирмайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Куннинг биринчи ярмида ўзингиз анчадан бери кўрмаган, соғинган инсонлар билан учрашиб суҳбат қурасиз. Кун давомида ҳатто муаммога дуч келсангиз ҳам ҳазил-мутойибадан тийилманг. Пулни эса тежаб ишлатинг. Бу сизга фақат фойда беради. Кечқурун оиласизларни романтик учрашув кутмоқда ва бу учрашув узоқ вақт давом этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

13 ноябр куни анчадан бери янги иш қидираётганларга омад кулиб боқиши мумкин. Сизнинг қаршингизда бир неча ўнлаб янги иш масаласида таклифлар пайдо бўлади. Танлаш имкониятларингиз рекорд даражага етади. Тадбиркор ва тижоратчиларга яқин дўстлар фойдали шартномани тақдим этишади. Агар кўнглингиз тўлса, албатта имзо чекинг. Жуфтингизга алоҳида эътибор ва меҳр билан муносабатда бўлишдан тийилмасангиз, шахсий ҳаётингизни баҳор ҳеч қачон тарк этмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Юлдузлар сизга кунингиз енгил ва қувончли ўтишини ваъда қилишмайди. Аммо бу кунни ўта оғир ҳам деб бўлмайди. Ҳаммаси юзага келувчи вазиятларни қандай баҳолашингизга боғлиқ. Раҳбарлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг, мавқени ошириш фурсати етди. Бугун уй қуриш, уйни таъмирлаш каби амаллар муваффақият келтирмайди. Бунинг устига моддий аҳволингиз ҳам йўл бермайди. Саломатлик ҳақида кўпроқ қайғуринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 ноябр куни катта ишларга сира ўйланмасдан қўл ураверинг, уддалайсиз. Худди шу иш сизга умрингизнинг охиригача етадиган мўмай даромад келтириши мумкин. Ишда рақобат кузатилмайди, бироқ муҳаббатда рақибингиз пайдо бўлиши тайин. Танлаганингиз ё жуфтингизни ҳимоя этинг, рақиб саналмиш кимсаларга кўчани кўрсатинг, токи шахсий ҳаёт ва саломатлигингиз панд бермасин. Ундай юзсиз рақиблар бир марта асабингиз бузилишига арзимайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Омадга, муваффақиятга эришишда энг мушкул ва чалкаш йўлларни босиб ўтишингиз мумкин. Бу масалада ҳатто сиздаги узоқ йиллик тажриба ҳам ип эша олмай қолиши турган гап. Куннинг иккинчи ярмида уй сотиб олишингиз, сотиб олган бўлсангиз, ўша уйга кўчиб ўтишингиз кутилади. Қизларимиздан айримларига ўзлари ёқтирган йигит муҳаббат изҳор қилиши, қўлини сўрашлари эҳтимоли бор. Кечқурун сизни йирик харидлар кутади. Лекин булар сиз учун жуда ёқимли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 ноябр куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар асабийлашиш ва стрессли вазиятларни бошдан кечиришлари кутилади. Агар шу лаҳзалардан мардона ўтиб олсангиз, куннинг қолган қисми хурсандчиликда ўтиши тайин. Дўстлар, қариндошлар билан жанжаллашиб қолмаслик учун ёлғиз қолишингиз керак. Энсалари қотиб суриштира бошлашса, дам олиш истагида эканингизни баҳона қилинг, вассалом!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here