Хитой олимлари дунёда биринчилардан бўлиб ўзга сайёраликлар билан мулоқотга киришмоқчи…

0

Хитой уфологларининг айтишича, дунёда энг катта радиотелескоп ёрдамида биринчи бўлиб ўзга сайёраликларни топишаркан ва мулоқотга киришишаркан. Радиотелескопга «FAST» дея ном берилган. Телескоп 2016 йили бунёд этилиб, ишга туширилган. У ўзга сайёралардан келиб тушадиган сигналларни бехато тутади, ҳали ҳеч ким топа олмаган сайёраларни қидириб топади.

Радиотелескопнинг диаметри 500 метрга тенг. Бу Пуэрто Рикодаги улкан обсерваториядан икки карра катталиги билан аҳамиятлидир. Радиотелескоп ердан ўта олис бўлган сайёраларни сира қийналмасдан топади ва сигналлар юборади. Бу ишни дунёдаги ҳозирги кун ускуналари умуман амалга ошира олмайди. Ўзга сайёраларда ҳаёт тарзини аниқлаш бўйича Хитой етакчи мутахассиси Лю Цзысиннинг гапига кўра, бу радиотелескоп доирасида айтилаётган фикрлар фантастика эмас, реал ҳаётдан олинган. Ваҳоланки, Хитой ҳукумати мутахассислар билан биргаликда Ойнинг зулмат ҳукмрон тарафида ҳам радиообсерватория бунёд этишни режалаштиришган.

topnews. ru

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here