Якшанба саволи: «Менким фалончи бундан буён на оғзаки, на ёзма равишда бу жумлани тилга олмайман» – Галелей қандай жумлани назарда тутган?

0

Азиз мухлислар! Энди «Ҳордиқ плюс» газетасининг ҳар бир сонида мухлислар эътиборига «Ҳафта саволи» лойиҳаси эълон қилиб  борилади. Бериб бориладиган саволлар бир-биридан қизиқарлилиги билан нафақат газета мухлисларининг, балки сайтимиз ўқувчиларининг ҳам эътиборини  тортиши аниқ.  Газетанинг №90(1231)-сонида мухлислар эътиборига «Якшанба саволи» эълон қилинганди. Лойиҳа қоидасига кўра, газета мухлислари ўз жавобининг тўғри ёки нотўғрилигини Hordiq.uz сайтидан билиб олишлари мумкинлигини хабар қилгандик.

Демак, газетада берилган савол ва унинг жавобини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: «Менким фалончи» бундан буён на оғзаки, на ёзма равишда бу жумлани тилга олмайман. Давлат ва дин раҳбарлари олдида қасам ичиб айтаманки, мен бу жумлани ҳеч қачон айтмаганман ва айтмайман ҳам. Бундан кейин бу фикрни яна илгари сурсам, тавқи лаънатга учрай.

Рим. Минерво ибодатхонаси. 1633 йил 22 июнь. Имзо»

Имзонинг ўрнига яна ўша фикрини ёзади. Айтинг-чи, у ким ва қандай жумла ҳақида сўз кетмоқда?

Ж: Галилео Галилей — «Ер, барибир ,айланаверади» жумласи.

Сайтимиз мухлислари диққатига! Агар турли соҳа ва мавзуларга доир бир-биридан қизиқарли, кутилмаган саволларнинг ечимини топиш сизни қизиқтирса, «Ҳордиқ плюс» газетаси саҳифаларида бериб борилаётган ҳафта саволи айнан сиз учун!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here