Японияда 82 ёшли онахонни ўлдириб кетишди. Полиция қотилликда мушукни айбламоқда…

0

 

Сўнгги хабарларга кўра, Япониянинг Кумамато вилоятида 82 ёшли онахонни ўлдириб кетишган. Полициячилар қидирув ишлари давомида қотилни топа олишмади. Ваҳоланки, марҳуманинг юзларида 20 дан ортиқ кесилган жой, жароҳатлар бор эди. Бу жароҳатлар одам қўли билан қилинмаганига ёш боланинг ҳам ақли етарди. Шунда янги, ноодатий версия пайдо бўлди. Марҳуманинг қизи онасини мушук ўлдирган бўлиши мумкинлигини айтиб қолди. Сабаби, кесилган жойлар ҳақиқатан худди мушук тирноғини эслатарди. Адашишмабди. Онахонни ҳақиқатан ёввойи мушук тирмалаб ўлдирган экан.

— Ойимнинг юзларида соғ жойнинг ўзи йўқ эди, — дейди марҳуманинг қизи. — Дарров мушукдан шубҳаландим ва полициячиларга айтдим…

Тезкор гуруҳ вакиллари қотил мушукни тез фурсатда топиб келишди. У экспертизадан ўтказилганда, тирноқ излари айни шу мушукка тегишли экани маълум бўлди. Ёввойи қотил мушук қамоққа олинди.

Мутахассисларнинг гапига қараганда, ит, мушуклар арвоҳларни биринчилардан бўлиб кўра олади ва ҳатто тиллаша билади. Қотил мушукнинг вужудига ёвуз арвоҳ жойлашиб олган-у, кампирни ўлдиришга мажбур этган.

РИА Новости

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди “Телеграмм” даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t.me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here