Ажабо! Оддий идишнинг тубсизликка тушмай, бумерангдек ҳаракатланиши (Видео)

0

Ер юзи ўзига хос ажойиб ва ғаройиб, ғайриодатий ҳамда кутилмаган мўьжизалари билан инсониятни доим лол қолдириб келади.

Анчагина баландликдан туриб пастликка бирор буюмни улоқтириб кўрганмисиз?! Табиийки, буни айнан қаерда қачон қилганингизни эслолмассиз, бироқ биласизки, баландлик қанчалик юқори бўлмасин улоқтирилган буюм барибир ерга бориб тушади. Албатта, бу ернинг тортишиш қонунига асосланган оддий жараён.

Аммо қуйида берилган видеодаги манзара  табиат қонунини рад этганига гувоҳ бўлишингиз мумкин: яъни ичимлик идиши жуда ҳам баландликдан туриб жарликка улоқтирилса, ичимлик банкаси туби кўз илғамас чуқурликка тушиб кетиш ўрнига худди бумерангдек қайтиб тепаликнинг ўзига келиб тушяпти.

 

 

Дурдона ҒАЙБУЛЛАЕВА

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here