Америка президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни «пакана, бақалоқ» дея ҳақоратлади…

0

 

Америка раҳбари Хитойдаги саммитда иштирок этиш жараёнида яна Шимолий Корея масаласига қайтиб, биринчи навбатда Хитой раҳбарлари билан совуқ урушни дипломатларча муносабатларга алмаштиришда фаол бўлишни сўради. Лекин барибир бу гал ҳам Ким Чен Инга алоҳида таъриф бериб ўтишни унутмабди. «Твиттер»даги саҳифасида уни «Бақалоқ, пакана» дея ҳақоратлади. Ким Чен Ин ҳам тек ўтиргани йўқ. Трампни алжирашдан нарига ўта олмайдиган мўйсафидга менгзади. Шундай қилиб улар ўртасидаги ҳақоратли ёзишмалар барҳам топди. Шунга қарамай, Трамп ва Пентагон Шимолий Кореяга уруш эълон қилиш масаласини очиқ қолдирмоқда. Буни Корея ярим оролидаги ҳарбий тайёргарликлардан ҳам билиб олса бўлади. Фақат Пентагон раҳбарлари Трампни тўхтатиб туришибди холос. Уларнинг фикрича, Шимолий Кореяга қарши ҳужум уюштириш Америка халқи қирилиб кетишига олиб келаркан.

tut. by

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here