Бэйл, мен сенга ошиқман!

0

Мадриднинг “Реал” клуби уэльслик машҳур футболчи Гарет Бэйлни “бозор”га олиб чиқишни мўлжаллаб турибди. Бэйл 2013 йилдан бери 19 марта жароҳат олган ва жамоанинг бор йўғи эллик беш фоиз ўйинларида майдонга тушган. Яқинда у машғулот пайти яна бир марта оёғини қийшайтириб ўтирибди. Бундан фиғони фалакка чиққан “қироллик клуби” хўжайинлари ундан сотиб қутилмоқчи эканликлари ҳақида Испаниянинг «AS» нашри хабар берди.

Эслатиб ўтамиз бундан роппа роса тўрт йил муқаддам “Реал” Бэйл учун роппа роса юз миллон еврони баҳридан ўтиб юборган эди.

Маълумотларга қараганда Уэльс “юзи” учун “Манчестер Юнайтед” ошиғу беқарор бўлиб турибди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here