Диққат, Ироқ ва Эрон чегарасида содир бўлган зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони 308 кишига етди!!! (ФОТО)

0

 

Маълумингизким, кеча Ироқ ва Эрон чегараси, аниқроғи, Бағдод ҳамда Керманшоҳ  оралиғида магнитуда кучи 7, 6 баллга тенг ер силкиниши содир бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони ҳозирга келиб 308 кишига етибди. Жами 2500 киши (ҳозирча) турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга олиб кетилди. Аммо иккала давлатда ҳам қутқарув ишлари тўхтагани йўқ. Маҳаллий мутасаддилар қурбонлар сони янада ортиши мумкинлигини алоҳида таъкидлашди. Чунки ҳали қутқарувчилар бу шаҳарлардан олисдаги тоғли қишлоқларгача етиб боришмади. Шаҳарларда эса вайроналар остида қолиб кетганларни қидириш, тортиб олиш ишлари давом этмоқда.

Эроннинг Керманшоҳ вилояти бўйича жуда кўплаб уйлар, иншоотлар вайрон бўлган. Вилоятда уч кунлик мотам эълон қилинди.

РИА Новости

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here