Филиппин президенти Дональд Трампнинг талабига биноан қўшиқ куйлади (Видео)

0

Филиппин Президенти Родриго Дутерте Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси — АСЕАН саммити доирасида илк марта АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди.

АСЕАН саммитининг гала-кечаси вақтида Филиппин раҳбари Дональд Трампнинг талабига биноан қўшиқ куйлади. Родриго Дутерте саҳнада Пилита Корралес билан бирга қўшиқ ижро этди.

“Хонимлар ва жаноблар! Мен қўшма штатлар раҳбари талаби билан қўшиқ куйладим”, деди Дутерте ўз чиқиши якунида.

Филиппин маркази Манилада 10 ноябрь куни очилган 31-саммитнинг асосий иш куни бугун ва эртанги кунга мўлжалланган. Саммитда 20 га яқин мамлакатнинг президентлари ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш иштирок этмоқда. Бу ҳақида Qalampir.uz маълумот берди.

Аввалроқ, филиппинликлар мамлакатга АҚШ Президентининг келишига қаршилик кўрсатиш мақсадида намойишлар ўтказишган. Саммитнинг очилиш кунида “Филиппинда Трампга жой йўқ” ёзувли баннерлар ва плакатлар саммит делегатлари кутиб олинадиган кўчаларда пайдо бўлган эди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here