Ҳордиқ ошхонаси: Қозонда пишириладиган сомса

0

Керакли масаллиқлар (хамир учун): 1 кг ун, 1,5 стакан сув, 400 г сариёғ, 1 чой қошиқ туз ва 1 чимдим ош содаси.

Қийма учун: 1 кг гўшт, 0,5 кг пиёз, 100 г чарви ёки думба, таъбга кўра туз, мурч, зира ва кашнич.

Тайёрланиши: дам олган хамирни учта зувалага бўлиб, уларларни юпқа қилиб ёйинг ва сариёғ суртинг. Сўнг яна бироз тиндиринг.

Қиймасини тайёрлаш учун гўштни кубик шаклида, пиёзни майда тўғраб, чарви ёки думба ва зираворлар билан аралаштиринг. Ссариёғ суртилган хамирни 5-4 см қалинликда ёйиб, пиёла ёрдамида доирачалар кесинг ва уларга қийма солиб, сомсаларни тугинг.

Бунгача қозонни газ печида қиздиринг. Букилган сомсаларни эҳтиёткорлик билан қозон ичига ёпиштиринг ва қозонни газ печига 1,5 соатга қўйинг.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here