Ҳордиқ ошхонаси: Узумли десерт

0

Керакли масаллиқлар: 75 г шакар, 50 г дан ун ва крахмал, 2 дона тухум, 8 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 ош қошиқ сут, 2 чой қошиқ хамир юмшатгич;

Крем учун: 450 г творог, 400 г узум, 375 мл йогурт, 250 мл қаймоқ, 175 г шакар, 100 г ёнғоқ, 20 г желатин, 1 та лимон шарбати.

Тайёрланиши: тухумни шакар билан кўпиртириб, ўсимлик ёғи, сут, ун, хамир юмшатгич ва крахмал қўшиб, хамир тайёрланг. Айлана шаклдаги қолипга хамирни солиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.

Совуқ сувга желатинни солиб ивитинг. Узум меваси доналарини ўртасидан бўлиб, данакларини олиб ташланг. Творог, шакар, лимон шарбати ва йогуртни аралаштиринг. Қаймоқни кўпиртириб, желатин билан кремга қўшинг.

Корж устига кремдан солиб, узум доналарини теринг. Кейин қолган кремни ҳам солиб, юзини майдаланган ёнғоқ ва узум доналари билан безатинг. Дастурхонга тортишдан аввал 1-2 соат музлаткичда қўйсангиз бўлади.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here