ИШИД жангарилари Суриядаги Абу-Камол шаҳрини ўз назорати остига қайтарди

0

ИШИД гуруҳи жангарилари Суриядаги Абу-Камол шаҳрини ўз назорати остига қайтарди, деб ёзади «Газета.ru» Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваториясига таяниб.

«Fars» агентлиги маълумотларига кўра, шаҳар атрофида шафқатсиз жанглар бормоқда. Сурия қўшинлари Абу-Камол устидан назоратни қайтариб олишга уринмоқда деб маълумот беради Daryo.uz.

Аввалроқ Ироқ армияси қўмондонлиги ИШИДнинг мамлакатдаги сўнгги таянчига ҳужум бошланганини маълум қилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here