Италиясиз Жаҳон чемпионати

0

Бугун Европада футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг плей офф босқичи сўнги ўйинларидан бири бўлиб ўтади. Италия ўз уйида Швеция термасини қабул қилади. Икки терма жамоанинг аввалги учрашувида шведлар 1:0 ҳисобида устун келишганди. Агар улар Римдаги беллашувда ҳар қандай дурангга эришса ва ёки 2:1, 3:2 ва ҳаказо шунга ўхшаш ҳисобларда ютқазишса Жанлуижи Буффон ва унинг жамоаси Россияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати финал босқичининг томашабинига айланишади. Худди бизнинг азамат футболчиларимиз каби.

Хўш, Италиясиз чемпионат қандай ўтади? Аввало кичкинагина сенсация содир бўлади. Аммо катта эмас. Чунки Италия Испанияга гуруҳ босқичида мағлуб бўлди. Демак, италияликлар аввалги чепионатлардаги каби қудратли эмас. Яна нима бўлади? Французлар, Зидан ва Франция терма жамоасининг ишқибозлари чапак чалишса ажабмас. Чунки уларнинг гиналари бор. Ўша ўша Германиядаги финал. Зиданни суний равишда “ишдан” чиқариш ва Жаҳон кубогини қўлга киритиш. Эсингизда бўлса Буффон ўшанда хурсандга ўхшамаганди. Зиданга бўлган ҳурмати чемпионликдан устундай эди. Энди навбат Зиданга. Гарчи унинг ўзи майдонга тушмасада, қудратли футболчилардан биттасининг финал босқичига келолмаганидан ачинса керак. Сабаби даҳолар даҳолар олдида ҳамиша бош эгишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз.

Хуллас, бугун кутинг, Италиянинг тақдири қил устида турибди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here