Каттақўрғон ҳокими ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди

0

11 ноябрь куни халқ депутатлари Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди, деб хабар берди Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сессияларда ташкилий масалалар кўрилган. Манба хабарига кўра, Самарқанд вилоятининг икки туманида раҳбарлар ўзгартирилган.

Аъзамхон Баҳромов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қўшработ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра, Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Қўшработ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Худойберди Аъзамов ўз аризасига кўра, Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими Т.Жўраевнинг тавсиясига кўра, Аъзамхон Усмонович Баҳромов Каттақўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланди, дейилади хабарда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here