Киевлик аёл 9-қаватдан тушиб кетаётган қўшнисини оёғидан тутиб қолиб, унинг ҳаётини қутқарди

0

56 ёшли киевлик ўқитувчи аёл Ольга Михайленко ўз хонадони балконида очиқ дераза ёнида туриб, тепадан тушиб кетаётган қўшнисини оёғидан ушлаб қолди, дея хабар бермоқда «Fakty.ua».

Ўқитувчининг қўшниси, пенсионер эркак рафиқаси билан жанжаллашиб қолганидан кейин балкондан сирпаниб, тушиб кетган, Ольга Михайленко эса у ерга қулашни бошлаган вақтда тўпиғидан ушлаб қолишга улгурган, чунки эркак бир неча сония давомида ўз балконидаги гултувакка осилиб турган, аммо сўнг қўллари чарчаб, бармоқлари очилиб кетган дея ёзади Daryo.uz.

Аёл қаттиқ силтаниб, белигача балкондан чиқиб қолган ва шу ҳолатда қўшнисини ярим соат тутиб турган. Бу вақт ичида аёлнинг ўғли ёрдамга одамларни чақириб келган, улар биргаликда пенсионерни хонадонга чиқариб олган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here