Кунни кулги билан қаршиланг!

0

Кекса кампир вокзалда бир-бири билан қуюқ хайрлашаётган йигит ва қизни узоқ вақт кузатиб тургач, қиздан сўради:

— Эрингиз узоқ муддатга жўнаб кетяптими, дейман?

— Узоқ муддатга… Фақат… Жўнаб кетаётгани йўқ… Келди.

***

Аёл эрта тонгда кўзгу қаршисига келади-да, ўзига ўзи дейди:

— Ҳа-а, зудлик билан озишим керак.

Кечқурун музлаткич эшигини очади-ю, ўзига ўзи дейди:

— Аҳмоғи йўқ, қандай бўлсам, шундайлигимча севсин.

 ***

Агар эркак аёлларни худди қўлқоп каби тез алмаштира олишидан фахрланса, хато қилади. Чунки унинг ўзи қўлма-қўл бўлиб кетган, холос.

***

Олтмиш ёшли бободан беш яшар набираси сўради:

— Бобо, бахтли жуфтлик, деб кимларга айтилади?

— Агар жуфтликнинг бири кечаси хуррак отса-ю, иккинчиси эшитмаса, мана шуларни бахтли жуфтлик дейишади.

 ***

Эркак дўстига ҳасрат қиляпти:

— Дўстим, ишонсанг, хотиним мени ташлаб кетди. Ташлаб кетсаям майли, бор пулимни тортиб олди. Бир тийинсиз қолдирди мени.

— Меникиям бор пулимни тортиб олди. Аммо кетмади, ярамас.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here