«Наҳотки шу гапни аммам тарқатган бўлса?! Тўйим бузилишини хоҳлаган экан-да…»

0

— Уйимиздан совчилар аримай қолганди. Жумладан, аммам ҳам мени ўғлига сўраб келди. Лекин ота-онам рад жавобини беришди ва мени бошқа йигитга унаштиришди. Бундан аммамнинг фиғони фалакка чиқди. Аммо уни бунчалик пасткашликка боради, деб ўйламагандим. Гап шундаки, аммам «Лола шаҳарда тўртта-бештаси билан юради, ҳатто бир эркак билан бирга яшар экан!» деган гап тарқатибди. Сал қолса, фотиҳам бузилай деди. Хайриятки, бўлажак қайнонам мен билан гаплашиб олганидан кейин тўй тўхтатилмаслигини айтди. Аммо мен аммамни кечира олмаяпман. Онам эса гиналарни унут, деяпти…

ЛОЛА

Сирдарё вилояти

(“Ҳордиқ плюс” газетасининг “SMS-мактуб” саҳифасидан)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here