Неймарнинг нархи 450 миллион евро?! Даҳшат!

0

“Марка” нашрининг хабар беришича, Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер учун 200 миллион еврони ажратиб қўйган эмиш. Войбў, айтишга осон! Икки юз миллион озмунча пулми? Оғзингизнинг бир чеккасидан чиқиб кетади-я! Бу ёғи Испания энди-энди кризисдан чиқаётган бўлса… Ҳай майли, чуқурлашмайлик. Хуллас, “қироллик клуби” шунча пулни бир-иккита “арзанда” ёки ёш футболчилар учун “токча”га қўйиб қўйган.

Бундан олдин мадридликлар “ПСЖ”га эндигина борганига қарамасдан дарров жойлашиб олган Неймарга қармоқ ташлаб кўришганди. Аммо қарашса, шу битта “эркатой” учун 450 миллионнинг баҳридан ўтишга тўғри келаркан. Ноилож, “балиқ” келмасидан “қармоқ”ни “сув”дан тортиб олишга мажбур бўлишди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here