ОАВ: Эрон ва Ироқ чегарасида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 300 кишидан ошди

0

12 ноябрь, якшанба куни кечаси Эрон ва Ироқ чегарасида содир бўлган ерости силкинишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 328 кишидан ортди. Бу ҳақда Al Mayadeen телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Қурбонларнинг асосий қисми Эроннинг Кирмоншоҳ ҳамда Илом вилоятларига тўғри келмоқда. 7,2 магнитудали зилзиланинг асосий таъсири айнан шу вилоятларга тўғри келган.

Аввалроқ, ерости силкиниши оқибатида 70 мингга яқин эронлик бошпанасиз қолгани ва вақтинчалик уй-жойга муҳтож эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

manba: daryo

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here